ПРОЛОГ

ПРОЛОГ (юн. prologos — муқаддима) — 1) театрда спектакль (пьеса, опера, балет, мусиқали драма ва б.) бошланиши олдидан ижро этиладиган кўриниш, саҳна (баъзида парда);

2) адабий асарларда муқаддиманинг бир тури. Прологда муаллиф нияти, асарнинг ёки бевоси-та асарда акс этган вокеалардан олдинги воқеаларнинг қисқача мазмуни берилади; драматик асарларда катнашувчилар б-н таништирилади. Мас, Кодирийнинг «Ўтган кунлар» асаридаги Пролог характерлидир (яна қ. Дебоча);

3) му-сиқада кантата, оратория (баъзан сим-фоник асар) ларнинг кириш қисми.