ПРОПИЛЕН

ПРОПИЛЕН, пропен, СН2=СНСН3 — кучсиз ҳидли, рангсиз ёнувчи газ. Мол. м. 42,078. Суюкланиш т-раси — 185,25°, қайнаш т-раси — 47,7°, алангаланиш т-раси 455°. Нефтни кай-та ишлаш газларида, синтетик каучук з-длари газида бўлади. Реакцияга киришиш хусусияти ўта юқори. Полипропилен, этилен-пропилен каучуклар, глицерин, акрилонитрил ва б. кўпгина му-ҳим кимёвий хом ашёлар, шунингдек, мотор ёнилғилари олишда қўлланади.

Loading...