ПРОПОРЦИЯ (лот. proportio — муносабат) , мутаносиб — 1) математикада — а, Ь, с, d тўрт катталикнинг икки нисбати орасидаги тенглик: a:b=c:d. Бунда а, Ь, с, d — П. ҳадлари; а ва d — четки, b ва с — ўрта ҳадлар дейилади. Пропорциянинг асосий хоссаси: ўрта ҳадлари кўпайтмаси четки ҳадлар кўпайтмасига тенг bc=ad. Бу асосий хоссаси орқали Пропорциянинг тўғрилиги текширилади ва унинг бирор ҳадини бошқа ҳадлар орқали ифодалаш мумкин; каррали ва бутун сонли нисбатли Пропорциядан ташқари, иррационал нисбатларга келадиган мутаносиблаштириш системалари кенг таркалган (мас, олтин кесим);
2) санъат ва меъморликда — бадиий асар ёки бино (иншоот) элементларининг бир-бирига нисбатан уйғунлиги;
3) кенг маънода — қисмларнинг ўлчамларининг ўзаро нисбати, умуман, нарсалар ўртасидаги миқдорий муносабат.