ПРОРЕКТОР (лот. pro — ўрнига ва ректор) — олий ўқув юрти ёки малака ошириш ин-тида ректор уринбосари. Олий ўқув юрти шакли ва таълим олувчиларнинг сонидан келиб чиқиб ўқув ишлари бўйича, илмий ишлар ва маъмурийхўжалик ишлари бўйича, сирт-қи таълим бўйича ва б. соҳалардан Проректор лавозими белгиланади. Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ва малака ошириш ин-тларида маънавият ва маъри-фат ишлари бўйича Проректор лавозими ҳам мавжуд. Унга 1-проректор мақоми берил ган. Ўзбекистондаги кадрлар мала-касини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ин-тларида ҳам 3 йўналиш бўйича Проректор лавозимлари мавжуд.