ПРОСТАТА БЕЗИ

ПРОСТАТА БЕЗИ (юн. prostatus — ол-динда турувчи) , простата — эркак жинсий аъзосидаги ток, без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналининг бошланғич қисмини ўраб туради. Простата бези без ва мускул қисмдан ибо-рат. Без қисм уруғ суюлтирадиган су-юқдик (секрет) ажратади. Бу суюклик спермага қўшилиб, сперматозоидларни фаоллаштиради. Мускул қисм эса сийдик чиқариш каналининг сфинк-тери (мускул қисқич) ҳисобланиб, шаҳват ва сийдик чиқишини ростлаб туради, шунинг учун шаҳват ва сийдик аралашиб кетмайди.

Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради, шунга кўра, врач тўғри ичакка бармоғини киритиб безнинг турли касалликларини аниқлайди. Простата безининг яллиғланиши простатит деб аталади.

Loading...