ПРОТАГОР (Protagoras) Абдералик (мил. ав. тахм. 480—410) — юнон файласуфи, софистларнинг машҳур вакили. Асарлари бизгача етиб келмаган. У талабаларга фалсафа, нотиклик ва баҳс санъатидан сабоқ берган. Протагор фалсафа-сининг асосий қоидаси «инсон барча мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган нарсаларнинг мезонидир» деган тезисда ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, барча нарса нисбийдир. Протагор ўзини «софистлар ва одамларнинг устози» деб атаган. У худоларнинг мавжудлигини ҳам, мавжуд эмаслигини ҳам билиб бўлмай-ди, деб ҳисоблаган. Протагор «Худолар ҳақида» китоби учун дахрийликда айбланган, асари ёқиб юборилган, ўзи Афинадан бадарға қилинган. Жан. Италиядан Си-цилияга кетаётиб, Мессина бўғозида сувга чўкиб ҳалок бўлган. Платон унга бағишлаб «Протагор» асарини ёзган.