ПРОТЕРОЗОЙ

ПРОТЕРОЗОЙ (юн. proteros — анча эрта ва гое — ҳаёт) — токембрийнкнт юқори (архейдан сўнгги) стратиграфик гуруҳи (қ. Геохронология). Тахм. 640— 560 млн. йил аввал 80 млн. йил ичида ҳосил бўлган ётқизикларни қамраб олган. «Протерозой» терминини америкалик геолог Э. Эммонс (1888 й.) архей ва кембрий оралиғидаги ётқизикдарни белгилаш учун таклиф қилган. Протерозойнинг умумий қабул қилинган стратиграфик бўлиниш схемаси йўқ. Кейинги йилларда Протерозойни стратиграфик бўлимларга ажратишда тари-хий геологик жинсларнинг абсолют ёшини аниқлаш ва палеонтологик ме-тодлар қўлланилмоқда. Айрим мутахас-сислар Протерозойни 2, бошқалар 3 ёки 4 бўлимга ажратадилар. Россияда Протерозой 3 бўлимдан иборат, деб қабул қилинган. Улар строматолит ва микрофитолитлар гу-рухларининг тарқалиши билан фарқланади. Протерозой ётқизиқлари айрим р-нлар учун алоҳида схемалар (свита, серия)га бўлинади. Протерозой ётқизиклари турли тартибли ва ҳар хил даражада метаморфизм га учраган жинслардан таркиб топган. Гранитлашган, магматитлашган жин-слар ҳам учрайди. Протерозой ётқизиқларининг юқрри қисмида органик қолдиқлар — яшил сувўтлар ва бактерияларнинг маҳсулоти: строматолит ва микрофи-толит (онколид, катаграфия ва б.) учрайди. Аниқ номланган ва тўла ўрга-нилган ҳайвонот қолдиклари Протерозой ётқи-зиқдарининг юқори бўлими билан кембрий даври чегараларидагина учрайди. Улар сийрак тарқалган чувалчанг ва медузасимонлардан иборат. Фойдали қазилмалардан Протерозой ётқизикларида, асосан, темир, марганец, никель, кобальт, мис, хром, полиметалл, уран, олтин рудалари хамда олмос учрайди. Ўзбекистонда Протерозой ётқизиқлари Ҳисор, Томди, Султон Увайс ва б. тоғларда тарқалган. Бу жинсларда кўпгина қазилма бойликлар учрайди.

Loading...