ПРОТЕСТАНТИЗМ

ПРОТЕСТАНТИЗМ (лот. protestans норози бўлиш, келишмаслик) — христианликдаги 3 асосий оқимдан бири (католицизм ва православие билан биргаликда). Реформация даври (16-а.)да католицизмдан ажралиб чиққан. Протестантизм асосчилари — М. Лютер, Ж. Кальвин, У. Цвин-гли. Протестантизм черков, секталарни, кальвинчилик, лютеранлик, англикан черковлари, методистлар, баптистлар, адвентистлар-ни, шунингдек, кўпгина мустақил оқимларни бирлаштиради. Протестантизм рухрнийларнинг инсон билан худо ўртасидаги воситачилик ролини инкор этади. Протестантизмда рухрнийлар билан оддий диндорлар фаркланмайди. Мураккаб черков иерархияси йўқ, тоат-ибодат соддалаштирилган, монахлар бўлмайди, руҳонийларнинг оила қуриши ман этилмайди. Протестантизм, асосан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Скандинавия мамлакатларида, Нидерландия, Швейцария, Австралия, Канада, Болтиқбўйи мамлакатлари (Эстония, Латвия)да тарқалган. Протестантларнинг умумий сони 750 млн. га яқин.

Loading...