ПРОТЕЗЛАШ

ПРОТЕЗЛАШ — тиббий-техник фан; гавданинг майибмажрух. бўлган аъзолари ёки қисмлари шакли ва функцияларини тиклашга қаратилган тиббийтехник тадбирлар системаси. Протезлаш тиббиёт б-н техника ўртасидаги фан бўлиб, ортопедия, травматология ва тиклаш жаррохлиги билан боғлиқ. Протезлашга хос маълумотлар жуда қадимдан маълум, Протезлашда, асосан, протез ва протез-ортопедик буюмлар, аппаратлар, пойабзаллар ва б. махсус мосламалардан фойдаланилади. Эшитиш аппаратлари ҳам Протезлашнинг бир тури ҳисобланади. Шунингдек, Протезлашда бемор ва майиб кишиларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар; ҳасса, қўлтиқ таёқ, аравача ва ҳ. к. қўлланади. Ўзбекистонда Протезлаш — қўл-оёклари ва б. аъзоларининг анатомик нуқсони бўлганларни моддий таъминлаш турларидан бири; майибларга махсус мосламалар, одатда, бепул ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот ҳисобидан берилади. Протезлаш ортопедия ва травматология и. т. институтлари ҳамда протез з-дларида амалга оширилади.