ПРОТОН

ПРОТОН (юн. protos — биринчи) , р — мусбат электр заряди у=1,602191710~» Кл га эга барқарор элементар зарра. Тинч ҳолатдаги массаси тр = 1,672610~27 кг га, спини 1/2 га ва магнит моменти цр=2,792782 цяд га (цяд — ядро магнето-ни) тенг. Протон кучли, электромагнит, куч-сиз ва гравитацион ўзаро таъсир жа-раёнларида қатнашади ва у барионлар синфига киради; ФермиДирак статистикасига бўйсунади. У водороднинг энг енгил изотопи — протийнинг ядроси ҳисобланади.

Протон барча кимёвий элементлар атомининг ядроси таркибига киради. Ядродаги Протонлар сони кимёвий элементнинг атом рақамини, яъни Д. И. Менделеев даврий системасицагц ўрнини билдиради. Чунончи, водород атоми ядроси 1 та Протондан ташкил топган. Протон — бирламчи космик нурларнинг асосий қисми. Зарядланган зарралар тезлаткичларида олинган Протон дасталари ядро физикаси ва элементар зарралар фи-зикасида асосий тажриба қуроли ҳисобланади. Радиоактивация таҳлилида, шунингдек, радиоактив изотопларни олишда Протондан фойдаланилади.

Табиатда Протонга антизарра ҳисобланувчи антипротон ҳам мавжуд. Антипротоннинг ҳамма зарядларининг ишораси Протон зарядларига тескари бўлади.

Протон ҳақидаги тасаввур 1910 й. ларда барча ядролар водород атоми ядросидан тузилади, деган гипотеза тарзида юзага келди. 1919—20 й. ларда Э. Резер-форд бошка элементлардан а-зарралар уриб чиқарган водород ядроларини тажрибада кузатди ва у 20-й. ларда фанга «Протон» терминини киритди. Элементлар тартиб ракамларининг атом массаларидан кичиклиги ҳақидаги масала нейтроннинг топилиши билан 1932 й. да узил-кесил ҳал қилинди.

Loading...