ПРУССИЯ

ПРУССИЯ (PreuBen) — давлат, сўнгра Германиядаги ер (федератив маъмурий бирлик; 1945 й. гача). Пруссиянинг асосий тарихий ўзаги — Бранденбург 1618 й. Пруссия герцоглиги (Тевтон ордени томонидан 1525 й. босиб олинган прус ерларининг бир кисмида вужудга келган) билан бирлашган. БранденбургПруссия давлати 1701 й. П. қироллигига айланган (пойтахти — Берлин ш.). П. нинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юнкерлар раҳбарлик ролини ўйнаганлар. Гогенцол-лернлар сулоласидан чиққан Пруссия қироллари (Фридрих II ва б.) 18-а. — 19-а. нинг 1ярмида давлат ҳудудини сезиларли даражада кенгайтирган. 1871 й. прус юнкерлари Бисмарк бошчилигида «темир ва кон» билан Германияни прус-милитаристик асосда бирлаштирилишини якунлашган; П. қироли айни вактда Германия императори бўлган. Германиядаги 1918 й. нояб. инқилоби нати-жасида Пруссия даги монархия бархам топган. П. Германия ерларидан бирига айланган. 2-жаҳон урушида фашистик Германия тормор келтирилгач, Пруссия ҳудуди айрим ерларга тақсимланган (1945); 1947 й. Германиядаги Контроль кенгаш Пруссия давлатини милитаризм ва реакция нинг бешиги сифатида йўқ килинганлиги ҳақида қонун қабул қилган.