ПРЯНИШНИКОВ Дмитрий Николаевич

ПРЯНИШНИКОВ Дмитрий Николаевич [1865.25.10(6.11), Кяхта ш. – 1948.30.4, Москва] — рус агрокимё мактаби асосчиси. СССР ФА акад. (1929), ВАСХНИЛ акад. (1935), Меҳнат Қаҳрамони (1945). Прянишниковнинг илмий ишлари ўсимликларни озик^лантириш ва деҳқончиликда ўғитлардан фойдаланиш, агрокимё, қ. х. ни кимёлаштириш масалаларига бағишланган. Олимнинг «Агрокимё» (1940) асари деҳқончиликда ўғитларни қўллашнинг илмий асоси ҳисобланади.

Loading...