ПСИХИАТРИЯ

ПСИХИАТРИЯ (психо… ва юн. Iatreia — даволаш) — клиник тиббиёт соҳаси. Психик касалликларнинг келиб чикиш сабаблари, белгилари ва ривожланиш механизмларини ўрганади, уларнинг олдини олиш, даволаш ва беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш усулларини ишлаб чиқади.

Психик касалликларни дастлаб юнон врачлари ўргана бошлаганлар. Гиппократ психик касалликлар ҳам бошқа касалликлар каби ташқи муҳитнинг организмга салбий таъсири натижасида пайдо бўлишини биринчи бор айтган. Абу Али ибн Сино ҳам асаб ва ру-ҳий касалликларни даволаш ишига кўпгина янгиликлар киритган. У психик касалликлар ҳақидаги хурофий тушунчаларни (мас, бу касалликларни жинлар келтириб чиқаради деган фикр-ни) рад этиб, асаб ва руҳий касалликлар ҳам бошқа касалликлар каби ташки муҳитнинг одам организмига салбий таъсиридан ва организмнинг ўзида рўй берадиган ўзгаришлардан пай-до бўлади деб билган.

Психиатрия тиббий фан сифатида 18-а. охири — 19-а. бошларида шаклланди. Шу пайтдан бошлаб врачлар психик касалликларга қарши дорилар қўллашга, шу касалликнинг табиий сабабларини ўрганишга кириша бошладилар. Психик касалликларнинг кўпгина тури (жумладан, авваллари тузатиб бўлмайдиган тури) муваффақиятли даволанмоқда. Илгарилари ногиронликка чиқариб юбориладиган ўткир психоз билан касалланган беморларни тузатиб юбориш усуллари ишлаб чиқилди. Психиатрия касалхоналарининг йўналиши ўзгарди. Психиатрия илмининг кенг ривожланиши Психиатрия им-кониятлари кўламини оширди. Замо-навий Психиатрия ўткир психоз касаллигига уч-раган беморларнигина эмас, балки психопатия, неврозларни, алкоголизмнн, кайфият ўзгарувчанлиги (эмоционал қўзғалувчанлик) ва уйқусизликни ҳам даволайди.

Психиатриянинг текшириш усуллари ўзига хос бўлиб, бошқа тиббий фанлардан бирмунча фарқ қилади. Психиатрия тиббиёт фанлари ичида энг кейин ривожланган фанлар қаторига киради. Ҳоз. даврда унинг моҳияти жуда ҳам кенг, чунки руҳий беморлардан ташқари ҳар қандай соматик касалликлар ҳам рухий фаолиятнинг маълум даражада бузилиши билан ўтади ва шу боис Психиатрия асосларини ҳар бир соҳадаги врач билиши зарур.

Психиатрия умумий психопатология ва хусусий Психиатрияга бўлинади. Умумий психопатология руҳий хасталикларнинг умумий аломатлари, уларнинг кечиши ва ҳ. к. ни ўрганади. Хусусий Психиатрия эса ру-ҳий хасталикларнинг алоҳида турларини кўриб чиқади, қиёсий диагности-каси ва даволаш масалаларини ўрганади.

Бундан ташқари, кейинги вақтда Психиатриядан янги тармоқлар: болалар Психиатрияси, ўсмирлар Психиатрияси ва суд П. си, ижтимоий Психиатрия, наркология ажралиб чиқди. Психиатрияда физиология, психология, генетика ва б. фанларнинг эришган ютуқлари кенг қўлланилади.

Руҳий беморларни даволаш имкониятлари кунданкунга кенгайиб бормоқда. Мас, 20-а. нинг 50-й. ларидан бошлаб руҳий ўзгаришларни даволашда марказий нерв системасида содир бўладиган жараёнларга бевосита таъсир этадиган психофармакологик воситалар қўлланмоқда.

Ҳоз. замон П. си факат клиник фан бўлиб қолмай, балки ижтимоий ва психология масалаларини ҳал қилишда ҳам иштирок этади.

Ўзбекистонда 1 – ва 2-ТошТИ, Врачлар малакасини ошириш ин-ти, Педиатрия тиббиёт ин-ти, Андижон, Самарқанд тиббиёт ин-тларида Психиатрия ка-федралари бор. Узбек олимларидан X. Олимов, Ш. А. Миртолибов Т. И. Исмоилов, А. У. Шоюсупова, Р. С. Турсунова, М. Халилов ва б. П. нинг энг долзарб масалалари устида тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

Мирқобил Халилов.