ПСИХОГЕНИЯЛАР

ПСИХОГЕНИЯЛАР (психо… ва ген) — руҳий изтироб берувчи омиллар оқиба-тида келиб чиқадиган психик касалликлар гуруҳи. Психогениялар неврозлар ва реактив пси-хозларга бўлинади. Руҳий изтироб берувчи омилларнинг кучига ва давомлилигига қараб ҳар кандай кишиларда ҳам Психогениялар учраши мумкин, лекин уларнинг келиб чиқишига, албатта, қўшимча омиллар: руҳий ҳолатлар, жумладан, ақл-идрок даражаси, ишонувчанлик, ҳиссиётлар хусусияти ва б. касалликлар оқибати (миянинг шикастланиши, ички аъзолар хасталиклари, алкоголизм) ҳам сабаб бўлади. Кучли дара-жадаги таъсиротлар оқибатида реактив психозлар келиб чиқади. Реактив пси-хозларнинг 3 та асосий моҳияти бор: 1) реактив психозлар ҳамма вақт ру-ҳий изтироблар оқибатида келиб чиқади;

2) беморлар кечинмаларида эса мана шу руҳий изтироблар акс этади;

3) руҳий изтироблар йўқолиши билан руҳий хасталик ҳам барҳам топади.

Ўз навбатида, беморларнинг шахсий-конституционал моҳиятларига қараб асосан 3 хил неврозлар қайд қилина-ди: неврастения, истерия ва миядан кетмайдиган ҳолатлар неврози. Психогенияларга мубтало бўлган беморлар изтироб берувчи омиллар бартараф қилингандан кейин тезда ва бутунлай тузалиб кетиши мумкин. Бирок, узок, давом этган изтиробли руҳий кечинмалар киши шахсининг ўзгариб кетишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.