ПСИХОЛИНГВИСТИКА

ПСИХОЛИНГВИСТИКА — нутқнинг ҳосил бўлиши, шунингдек, нутқни идрок этиш ва шакллантириш жараёнларини уларнинг тил тизими билан ўзаро боғланиши ҳолатида ўрганувчи фан; психология ва лингвистиканннг синте-зидан пайдо бўлган. Психолингвистика инсон нутқий фаолияти моделини ва психофизиологик нутқий шаклланишини ишлаб чи-қиб, уларни психологик экспериментлар йўли б-н текширади. Тадқиқот манбаи бўйича тилшуносликка яқин бўлган Психолингвистика ўз текшириш усуллари бўйича пси-хологияга яқин туради. Унда ўзаро боғланишли эксперимент, «семантик дифференциал» каби ва б. эксперимен-тал усуллар қўлланади. Психолингвистика бир қатор амалий масалалар [она тили, айниқса, хорижий тилни ўргатиш; мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий тарбияси ва логопедия масалалари; миядаги нуткий марказлар касалликлари клиникаси; нутқий таъсир кўрсатиш муаммолари (хусусан оммавий ахборот воси-талари фаолиятида ва тарғибот ишларида); суд психологияси ва криминалистика (мас, кишиларни уларнинг нутқ хусусиятига қараб таниб олиш, аниқлаш); машина таржимаси ҳамда нутқий ахборотни ЭҲМга кири-тиш муаммолари ва б. ]ни назарий жи-ҳатдан тушунтириш зарурати туфайли ўтган аернинг 60-й. ларида пайдо бўлган. «Психолингвистика» термини ўтган аернинг 60-й. лари ўрталарида америкалик олимлар томо-нидан амалиётга киритилган. Ўзбекистонда ушбу соҳада бир канча ишлар бажарилган бўлсада, ҳақиқий маънодаги психолингвистик тадқиқотлар эн-дигина бошланмоқда.

Абдуваҳоб Мадвалиев.

Loading...