ПСИХОЛОГИЯ

ПСИХОЛОГИЯ (психо… ва…логия) — инсон фаолияти ва ҳайвонлар хаттиҳаракати жараёнида воқеликнинг психик акс этиши, руҳий жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар тўғри-сидаги фан. П. нинг тадқиқот предме-тига сезгилар ва идрок образлари, та-факкур ва ҳиссиёт, фаолият ва муомала каби психологик жараёнлар, кате-гориялар киради. Психологиянинг асосий вазифалари — психика қонуниятларини, инсон руҳий ҳолатлари шаклланишини филогенетик ва онтогенетик тарак,-қиёт бирлигида очишдан иборатдир. Мазкур вазифалар ечимини топишда Психология бир томондан, биол. фани соҳалари б-н, жумладан, физиология б-н, бошқа томондан эса, социология, педагогика, маданият тарихи, мантик ҳамда ижтимоий фанлар билан жипс алоқага киришади. Психология энг аввало, психиканинг инсонга хос шакли бўлмиш онг ва ўзини ўзи англашни тадқиқ этади.

Антик даврдан бошлаб психологик билимлар фалсафа ва тиббиёт фанлари негизида ривожланиб келган. Юнон шифокорлари Гиппократ, Эрасистрат психиканинг органи мия эканлигини билганлар ва инсон жонини коинотнинг ашёвий бўлаги сифатида (Демок-/шянинг моддиюнчилиги асосида) тал-қин қилганлар. Уларнинг ғоялари Платоннинг жон абадийлиги тўғрисидаги таълимотига қарамақарши қўйилган. Аристотель «Жон тўғрисида»ги асарида психологик тушунчалар тизимини ишлаб чиқди.

Ўрта асрларда психикага нисбатан ҳар хил кўринишдаги ғайритабиий қарашлар ҳукмронлик қилди. Шу туфайли психологик билимлар ривожланмай қолди. Аммо баъзи файласуфлар ва шифокорлар (Ибн Сино ва б.) асарларида бу соҳада олға қадам қўйилди. Инсон хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар қад. қўлёзмалар, ёдгорликларда ўз аксини топа бошлади. Турли мамлакатларда ва шаҳарларда тузилган академияларда (Хоразм, Самарқанд, Киев, Москва ва б. шаҳарларда) Психология юзасидан тингловчиларга сабоқ берилган.

Европа Уйғониш даврида Леонардо да Винчи, X. Вивес кабилар Психология ривожига ўз ҳиссаларини қўшдилар. 18-а. гакелиб М. В. Ломоносов, А. Н. Радишчев, Г. С. Сковорода, Т. Гоббс, Б. Спиноза, Г. Лейбниц. Ж. Локк, К. А. Гельвеции, П. А. Гольбах, Д. Дидро П. да бир талай кашфиёт қилдилар, уни амалий маълумотлар б-н бойитдилар. Психология 19-а. нинг 2ярмига келиб мустақил фан сифатида ажралиб чикди. Немис олими В. Вундт Лейпцигда 1879 й. дастлабки экспери-ментал лаб. ни жиҳозлашга эришди.

Психология тараққиётида умуман 19-а. даги эк-спериментлар алоҳида аҳамият касб этди. Бу даврда психологик реал воқеликни ўрганиш учун методлар мажму-аси қўллана бошланди: кузатиш, лаб. эксперименти, табиий эксперимент, фаолият натижасини таҳлил қилиш, руҳий жараёнларни моделлаштириш генетик методи, тест, эксперт баҳолаш, интервью, анкета, сўровнома, таржимаи ҳол ва ҳ. к. 19-а. охири —20-а. бошларида қатор психологик илмий мактаблар, йўналишлар вужудга келди: бихевиоризм, гештальтпсихология, персонализм, фрейдизм ва ҳ. к. П. нингривожига И. М. Сеченов (психиканинг рефлектор табиати), И. П. Павлов (олий нерв фаолияти) таълимотлари муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Россияда В. М. Бехтерев экспериментал лаб. (Қозон, 1885), Харьков ун-ти ва Н. Н. Лангенинг Одессадаги лаб., Г. Челпановнинг Киевдаги, С. Корса-ковнинг Москвадаги, кейинчалик В. М. Бехтерев, А. Лазурский, А. Нечаевларнинг Петербургдаги, В. Чижнинг Юрьев (Тарту, Эстония)даги эксперимен-тал лаб. лари П. тараққиётига алоҳида таъсир ўтказди. 1912 й. Москва ун-тида Психология ин-ти очилди. Шу йилда И. А. Сикорский томонидан Киевда жаҳонда биринчи марта Болалар пси-хологияси инти ташкил қилинди. 20-а. нинг 1ярмида Россияда К. Н. Корнилов, П. П. Блонский ва б. диалекти-кага асосланган илмий Психологияни яратишга киришдилар.

Ҳоз. замон П. си кўп тармоқли психологик билимлар тизимидан иборат фан ҳисобланиб, ўзининг тадқиқот предметига эга бўлган кўплаб соҳалардан ташкил топган: умумий Психология, авиация П. си, ҳарбий Психология, дифференциал психология, психофизиология, муҳандислик психологияси, космик психология, ҳуқуқ П. си, тиббиёт Психологияси, нейропсихология, патопсихология, педагогик психология, меҳнат П. си, спорт П. си, мах-сус Психология, ижодиёт Психологияси, менежмент П. си, маркетинг П. си, ижтимоий психология, ёш психологияси, ташкилий Психология, дин П. си, оила П. си, Психология тарихи, генетик Психология, амалий Психология, эксперимен-тал Психология, касб Психологияси, психолингвистика, сиёсий Психология ва б. П. нинг тармоқларга ажралишининг асосий сабаби унинг таркибида татбиқий соҳалар вужудга келишидир. Психология саноатда, жамият бошқарувида, таълим тизимида, соғлиқни саклаш, маданият, спорт, транспорт, радио, телевидение ва б. тузилмаларда муҳим масалаларни ҳал қилишда фаол иштирок қилмоқда. Психология эришган ютуқлари шахс имкониятларини рўёбга чиқариш ва уларни ҳаракатга келтиришда алоҳида аҳамият касб қилмоқда ҳамда шу аснода меҳнат самарадорлигини оширишга таъсир ўтказмоқда. Замонавйй Психологияда электрон-ҳисоблаш техникаси, электр ва кимёвий воситалар ёрдами билан психикани чуқур ўрганиш кабилар қўлланилмоқда. Психология даўзини ўзи кузатиш (интроспекция) методи атрофида кескин баҳслар давом этмоқда. Баъзи йўналишдаги психологлар уни тадқиқот ўтказишнинг асосий методи деб таъкидласалар, бошқалари эса унинг чекланганлигини эътироф қила-дилар, бунинг ўрнига объектив методлардан фойдаланишни тавсия этадилар. Объектив методлар туфайли психиканинг моддий негизи аникланган, инсон ички муносабатлари билан субъек-тив ҳолатлар сабабий боғлиқлиги якка шахсда, жамоада намоён бўлиши далилланган. Жаҳон ҳамжамиятида АҚШ, Англия, Франция, Германия, Россия, Швейцария мамлакатларида и. т. инсти-тутлари ва марказларида, ун-тларда психологик изланишлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда Психология 1928 й. дан эътиборан ҳоз. Миллий ун-тда фан сифатида ўқитила бошланди. 1929 й. Халқ маорифи комиссарлиги қошида Психология лабо-раторияси очилди. Кейинчалик педагогика ин-тларида Психологиянинг бир неча соҳалари бўйича талабаларга билим берила бошланди. 20-а. нинг 2ярмида М. Воҳидов, М. Давлетшин сингари маҳаллий кадрлар етишиб чикди. Ҳоз. даврда Психология фанлари докторлари В. Токарева, Э. Ғозиев, Б. Қодиров, Ғ. Шо-умаров, Р. Гайнутдинов, В. Каримова, Ш. Баротов, А. Жабборов, Р. Суннатовалар Психологиянинг умумий Психология, педагогик ва ёш Психологияси, ижтимоий Психология соҳалари бўйича тадқиқот ишларини амалга оширмоқдалар. Психолог мутахассислар тайёрлаш ва тадқиқот ишлари ЎзМУ, СамДУ, Фарғона ун-ти, Қарши ун-ти, Термиз ун-ти базаларида йўлга қўйилган. Республикамизда психологик хизмат жорий қилинган ва унинг тармоғи тобора кенгайиб бормоқда.

Ад.: Воҳидов М., Мактабгача тарбия психологияси, Т., 1970; Давлетшин М., Крбилият ва унинг диагностикаси, Т., 1979; Токарева В., Талаба шахсининг ахлоқий ривожланиш психологияси, Т., 1989; Ғози-ев Э., Психология фани XXI аерда, Т., 2002; Ғозиев Э., Психология, Т., 2003; Қодиров Б., Лаёқат психологияси, Т., 1989; Шоумаров Ғ., Оила психологияси, Т., 2000; Каримова В., Ижтимоий психология, Т., 1994.

Эргаш Ғозиев.

Loading...