ПСИХОТЕРАПИЯ

ПСИХОТЕРАПИЯ (психо… ва терапия) — рухий касал беморларни даволаш мақсадида сўз, хушмуомала билан ҳамда қулай шароит яратиш орқали улар онгига психик таъсир этиш. Уму-мий ва хусусий (ёки махсус) Психотерапия фарқланади. Умумий Психотерапия бу врачнинг бемор билан бўлган мулоқотлари жараёни, бунда турли рухий таъсиротлар бемор шахсига, унинг тузалишига ишонч ҳосил қилиш, уни тинчлантиришга тиббий ходимларнинг (врачлар) нотўғри ҳара-катлари туфайли пайдо бўладиган ҳолатларни (ятрогения) олдини олишга қара-тилади. Бу барча даволаш чоралари ичида ёрдамчи тадбир хисобланади.

Хусусий Психотерапиянинг тушунтириш, суҳбат ўтказиш, ишонтириш (бедорлик ва гипноз ҳолатларида), ўз-ўзини ишонтириш (аутоген машқ) ва б. хиллари бор. П. да асосий қурол сўз ҳисобланади. Сўзнинг қудрати, унинг шифобахш таъсири қадим замонлардан маълум. И. П. Павлов сўзнинг олий нерв фаолия-тида қудратли қўзғатувчи таъсир эка-нини илмий жиҳатдан асослаб берди. Гипноз вақтида психотерапевтнинг сўзи бош мия пўстлоқ қисмининг маълум бир ерида кучли қўзғалиш ўчоғини вужудга келтиради ва бу турлича ифодаланган тормозланиш ҳолатига олиб келади. Бемор билан врач ўртасида олиб бориладиган тушунтириш суҳба-ти Психотерапиянинг етакчи усули бўлиб у тўғри олиб борилганда ҳар қандай бемор ҳам тинчланади, ҳам дарди енгиллашади. Ишонтириш усули энг кенг тарқалган. Муҳими беморни ишонтириш, суҳ-бат оқилона ва мулоҳаза б-н олиб борилиши лозим. Тушунтириш ва ишонтириш, одатда, биргаликда олиб борилади. Бунда врач билан бемор ўртасида ўрнатилган муносабат муҳим ўрин ту-тади. Таъсир қилиш ва ўз-ўзига таъсир этиш Психотерапиянинг муҳим усулларидан хисобланади. Бедорлик ҳолатида таъсир этишдан мақсад у ёки бу касаллик ҳолатини бартараф этишгина эмас, балки беморни бу ҳолатдан тузалиб кетишига ишонтириш ва бунда ўз организмининг кучига ишончини мустаҳкамлашдан иборат. Айрим психотерапевтлар руҳий таъсир этишни ухлатадиган воситалар (дорилар)дан фойдаланиб ба-жарадилар. Гипноз Психотерапиянинг кўп қўлла-надиган усулидир.

Психотерапия неврастения ва б. шунга ўхшаш ҳолатларда, жумладан, жинсий ожизлиқца (импотенция), миядан кетмайдиган ҳолатлар неврозида, истерия невро-зида, психопатияларда, алкоголизм ва наркоманияларда кенг қўлланади.

Мирқобил Халилов.