ПТОЛЕМЕЙ

ПТОЛЕМЕЙ Клавдий (тахм. 170 й. вафот этган) — юнон олими. Искандарияда астрономик кузатишлар олиб борган. Птолемей «Алмагест» ва «Сурат ул-арз» номли машҳур асарлар муаллифи. «алмажистий» ўша давргача бўлган астрономия фани ютукларининг геоцен-трик системадаги баёнидир.

Птолемейнинг «Географиядан қўлланма» асарида муҳим географик маълумотлар билан бирга кўплаб географик жойлар, жумладан, Ўрта Осиёнинг Бухоро, Самарқанд, Кўлоб, Кос, Бинкет, Шош, Зомин, Фороб, Фарғона каби шаҳар ва вилоятларининг географик координаталари келтирилган. Птолемей асарлари Шаркда астрономия, мат. ва географиянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Беруний «Қонуни Маъсудий» асарини ёзишда Птолемей асарларига асосланган. Птолемейнинг математика, астрономияга бағишланган «Аналемма», «Планисферий», «Ўлчамлар ҳақида» ва б. асарлари маълум. Оптикага оид 5 жилдли рисоласи тамоман йўқ бўлиб кетган деб ҳисобланарди. 1801 й. унинг арабчадан лотин тилига қилинган тўлиқ таржимаси топилган.

Ад.: Бронштэн В. А., Клавдий Птолемей, М., 1988.

Loading...