ПУАССОН КОЭФФИЦИЕНТИ

ПУАССОН КОЭФФИЦИЕНТИ — эластик жисм характеристикаларидан бири. С. Д. Пуассон аниклаган. Жисм элементи нисбий кўндаланг деформациясининг нисбий бўйлама деформа-циясига нисбатининг мутлақ қиймати билан ўлчанади: бунда еу ва ez — жисмнинг х, у, z ўкларига мое келадиган деформациялари. Изотропик жисмлар учун Пуассон коэффициенти қиймати деформация ишорасини алмаштириш (чўзилишни сиқилиш билан алмаштириш) ёки деформациялар ўқларини алмаштириш билан ўзгармайди, яъни Пуассон коэффициенти кўпчилик металлар учун 0,3 га якин.