ПУГАЧЕНКОВА Галина Анатольевна (1915.7.2, Олмаота) — санъатшунос, археолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Ўрта Осиё индустриал ин-тини тугатган (1937). Ўрта Осиё ун-ти (ТошДУ) тарих ф-ти археология кафедраси до-центи (1942—60), проф. (1962). Санъатшунослик и. т. институтида катта ил-мий ходим (1958— 60), санъат ва меъморлик тарихи бўлими мудири (1960 — 84) ҳамда, айни бир пайтда, Ўзбекистон санъатшунослик экспеди-цияси бошлиғи ва илмий раҳбари (1959—84), Ўзбекистон ФА Тарих, тилшунослик ва адабиётшунослик фанлари бўлими акад.-котиби (1984 — 87), 1987 й. дан Ўзбекистон ФА Тарих и. т. институтида академикмаслаҳатчи. Пугаченкованинг илмий ишлари Ўрта Осиё ва унга ёндош Ўрта Шарқ мамлакатларининг қад. ва ўрта асрлар бадиий ва моддий ёдгорликларини ўрганишга ба-ғишланган. Ўрта Осиё меъморлиги ва унинг тараққиёти, ўзига хос хусусиятлари ҳамда Шарқ меъморлиги ривожида тутган ўрни (Холчаён, Далварзинтепа каби ёдгорликларни ўрганиш, Кушан санъатининг келиб чи-қиши, Бақтрия, Парфиянинг Гандхара санъатига қўшган ҳиссалари) ни, қад. санъат осори атиқалари (Ўрта Осиё глиптикаси, кдд. ҳайкал-тарошлиги ва б.) ва миниатюра санъати (хорижда сақланаётган Ўрта Осиёга оид расмлар ва Ўзбекистонда мавжуд расмли қўлёзмаларни безаган ми-ниатюралардан Ўрта Осиё миниатюра мактабига тегишлилари)ни тадқиқ этган.
Франциядаги Страсбург ун-тининг фахрий дри (1976), Бокудаги Шарқ мамлакатлари халқаро меъморлик ака-демияси фахрий акад. (1999). Ҳамза (1966) ва Беруний (1992) номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотлари лау-реати. «Дўстлик» (1995) ва «Буюк хизматлари учун» (2002) орденлари билан мукофотланган.
Ас: Выдающиеся памятники изобразительного искусства Узбекистана (в соавторстве), Т., 1960; Халчаян. К проблеме художественной культуры Северной Бактрии, Т., 1966; Зодчества Центральной Азии, XV век. Ведущие тенденции и черты, Т., 1976; Искусство Бактрии эпохи Кушан, М., 1979; Искусство Гандхары, М., 1982; Темурнинг меъморий мероси (ўзб., рус, француз), Т., 1996.
Ад.: Галина Анатольевна Пугаченкова, Т., 1985; Горшенина С, Галина Пугаченкова, Т., 2002.