ПУЛ БЕЛГИЛАРИ

ПУЛ БЕЛГИЛАРИ — пулнинг куриниш шакли, муомалада қатнашадиган пулнинг турлари. Пулга хос умумий белгилар: қиймат миқдорини курсатувчи рақамлар, давлат герби, индивидуал серия ва унинг сони, махсус расм, чизмалар, нақшлар; хусусий белгилар: қоғоз таркиби, ҳажми, эни ва буйи, бошка пуллардан фаркланадиган ва такрорланмайдиган белгилардан иборат. Ўзбекистонда қоғоз белгилар ва майда тангалар шаклида чиқарилади. Пул белгилари но-миналлари нақд ҳисобкитобларни, туловларни оқилона ташкил этишга имконият берадиган даражада белгила-нади. Инфляция юз бераётган вазиятларда Пул белгилари йирик номиналда чиқарилади.

Loading...