ПУЛ БИРЛИГИ

ПУЛ БИРЛИГИ, мамлакатнинг пул бирлиги — мамлакатда қонун йўли б-н жорий этилган пул белгиси, мамлакат пул тизимининг асосий ун-сури бўлган пул ҳисобкитоби бирлиги. Мас, Ўзбекистоннинг Пул бирлиги —сўм. АҚШнинг Пул бирлиги — АҚШ долларн, Буюк Британия П. б. — фунт стерлинг. П. б. майда қисмларга бўлинади. Mac, 1 сўм=100 тийин, 1 рубль=100 копейка, 1 АҚШ доллари=100 цент. 21-а. бошига келиб жаҳон мамлакатларининг биронтасида ҳам монометалл пул му-омаласи қолмади. Шу сабабли, асосий Пул бирлиги кредит банк билетлари (банкнотлар), шунингдек, давлат хазина билетлари ва танга пуллардан иборат.

Loading...