ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ

ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ — ҳукуматнинг пул муомаласи ва кредит соҳасида олиб борадиган бош йўли ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини ва унинг самарали фаолиятини таъминлашга, пул тизимини лозим даражада мустаҳкам сак/габ туришга қаратилган чора-тадбирлари. П.-к. с. давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, одатда, уни Марказий банк амалга оширади. П.-к. с. орқали муомаладаги ортиқча пул массаси қисқартирилади ёки кўпай-тирилади, инфляциянн пасайтириш чора-тадбирлари кўрилади. Марказий банк П.-к. с. ни олиб боришда пул бо-зорига тўғридан-тўғри — ўзининг бошқарув ваколатлари ёрдамида ва пул эмиссияси орқали таъсир ўтказиши мумкин.

П.-к. с. бевосита ва билвосита воситалар орқали амалга оширилади. Бевосита воситалар — молиявий ин-тлардаги молиявий активлар нархлари (фоиз ставкалари)ни ёки улар ҳаж-мини тўғридантўғри бошқариш орқали олиб борилади. Марказий банк томонидан тижорат банкларидаги мавжуд депозит куринишидаги пулларни ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар нархлари ва ҳажми назорат қили-нади. Билвосита воситалар — Марказий банк томонидан молиявий ин-тлар ресурсларита бозор механизмлари (мажбурий захираталаблари, очиқ бозордаги операциялар, тижорат банкларини қайта молиялаш ва Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларидан депозитларни қабул қилиш ва б.) орқали иқтисодиётдаги пул массасига таъсир этилади.

Марказий банк фойдаланадиган воситаларнинг ҳар бири фоиз ставкаларининг ўсишига, кредитлаш ва қарз олиш ҳажмини камайтиришга, лозим бўлганда фоиз ставкаларини оширишга ёки, аксинча, туширишга хизмат қилади. Очиқ бозордаги операциялар, мажбурий энг кам захираларнинг бўлиши, ҳисобга олиш сиёсати, валюта сиёсати П.-к. с. нинг асосий таркибий қисмларини ташкил этади (қ. Валюта сиёсати).

Prev Article

ПУЛЕМЁТ