ПУЛЕМЁТ (рус. пуля — ўқ ва метать — отиш) — душманнинг ер, ҳаво ва сувдаги нишонларини шикастлаш учун ишлатиладиган тезотар автоматик қурол. Тузилиши ва вазифасига кўра: станокли, кўл, танк, зенит, авиация ва рота П. лари, стволининг диаметри бўйича асосий калибрли (6,5 — 8,0 мм) ва йирик калибрли (12,7—15 мм) хилларга бўлинади. Станокли Пулемёт 2000 — 2800 м гача масофадан ердаги нишонларни ва 500 м гача масофадан ҳаводаги нишонларни шикастлайди. Станокли Пулемёт минутига 250 — 700 ўқ узади, оғирлиги 40—41 кг. Бу П. дан отишда икки киши иштирок этади. Зенит П. и ҳаводаги нишонларни (500 м гача масофада) отиш учун мўлжалланган. Бу П. йирик калибрли бўлиб, танк, бронетранспортёр, кема ва б. га ўрнатилади. Нишонни 1830—3500 м дан шикастлайди. Танк П. и танкка ўрнатила-ди: душманга танк тўпи билан биргаликда ёки алоҳида талафот етказиш учун мўлжалланган. Авиация Пулемёти, одатда, самолёт ва вертолётларга ўрнатила-ди; душман самолётини, парашютчиларини ҳамда ердаги нишонларни отиш учун қўлланилади. Қўл П. душманнинг жонли кучлари ва ўт очиш воси-таларини шикастлаш учун мўлжалланган; 1500—1830 м гача масофадаги нишонни аниқуради. Қўл Пулемёт идан паст учувчи самолётларга қарши отишда хам фойдаланиш мумкин. Қўл Пулемёт ининг жанговар ўқ узиш тезлиги минутига 150—600 ўқ, оғирлиги 10 — 16,25 кг. Уни бир киши ишлата олади. Рота Пулемёти 1000 м гача масофадаги очиқ группа-вий ва ёлғиз нишонларни шикастлаш учун қўлланилади. Жанговар отиш тезлиги минутига 250 ўқ. Пулемётлар магазинли ва лентали турларга бўлинади. Пулемёт билан пиёда аскарлар, танк, авиация ва б. ҳарбий бўлинмалар қуроллантирилади. Биринчи Пулемётни америка ихтирочиси X. С. Максим 1883 й. ихтиро қилган. Ҳозир кўп мамлакатларнинг қўшинларида рус ихтирочилари В. А. Дегтарев ва М. Т. Калашников Пулемёт ларидан фойдаланилади.