ПУЛЬМОНОЛОГИЯ

ПУЛЬМОНОЛОГИЯ (лот. pulmonis – ўпка ва…логия) — клиник тиббиётнинг бир бўлими; ўпка, бронхлар ва плевра касалликларини ўрганади. Уларни аниклаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Пульмонология нисбатан янги соҳа бўлганлиги учун 70-й. лар охирларидан бошлаб уни му-каммал ўрганишга киришилди. Илгари Ўзбекистонда «пахта якка хокимлиги» натижасида юзага келган экологик ўзгаришлар ва кўп микдорда ишлатилган пестицидлар таъсирида ўпканинг сурункали носпецифик касаллиги, айниқса, қишлоқ жойларида кўпайиб кетган эди, шуларни ҳисобга олиб Тошкентда 1978 й. Тошкент врачлар малакасини ошириш ит-ти қошида клиник Пульмонология кафедраси ташкил этилди ва Ўзбекистонда пульмоноглар илмий мактаби ва пульмонология хизмати яратилди. Ҳоз. Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва вилоятларида Пульмонология бўлимлари ташкил қилинган.

1989 й. дан Сил и. т. ин-ти Фтизиатрия ва пульмонология и. т. институтига айлантирилди ва у Ўзбекистонда шу соҳадаги йирик илмий марказ бўлиб қолди. 1990 й. да Фтизиатрия ва пульмонология и. т. института қошида Республика пульмонология маркази ташкил қилинди. Бу марказ Пульмонология соҳасидаги и. т. ва амалий ишларни координация қилиб боради. Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб носпецифик ўпка касалликлари (бронхиал астма, сурункали бронхит)нинг эпидемиологияси, функционал диагностикаси, фармакотерапияси, иммунологик ва клиник аллергологияси, унинг генетик механизмлари, биоритмологик ташки лий системаси ва патогенетик терапия ҳамда меқнат қобилиятини тиклашнинг илмий асослари ишлаб чиқилди. Пульмонологияда турли тадқиқот усуллари: рентгенологик (томография, бронхография), эн-доскопик (трахеобронхоскопия), функционал диагностика усуллари ва ҳ. к. қўлланади. Х. оз. Ўзбекистондаги мавжуд тиббиёт ин-тлари, врачлар малакасини ошириш ин-тида Пульмонология кафедралари, шунингдек, клиник шифохоналар таркибида Пульмонология бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда Пульмонологиянинг ривожланишида A. M. Убайдуллаев, Д. X. Маҳмудова, Ш. У. Исмоилов, М. А. Якимова, Б. С. Арипов ва б. олимларнинг хизматлари катта.

Абдулла Убайдуллаев.

Loading...