ПУЛЬПИТ

ПУЛЬПИТтиш бўшлиғини тўлди-риб турадиган ғовак бириктирувчи тўқима — пульпанчнг яллиғланиши. Пульпага тиш чириши натижасида микроб кириши, шунингдек, тишни қон б-н таъминлайдиган кон томирларнинг жароҳатланиши, тиш синиб, пульпанинг очилиб қолиши туфайли ҳам яллиғланиш рўй беради. Турли ки-мёвий моддалар таъсирида (ҳар хил кислоталар ишлатиладиган корхоналарда ишлайдиган кишиларда) ҳам Пульпит пайдо бўлиши мумкин. Касаллик кўпинча тўсатдан бошланади. Тиш қаттиқ оғрийди (овқат чайнаш, иссиқ ёки совуқ таъсирига боғлиқ бўлмаган ҳолда), оғриқ бошқа тишлар, энса, қулоқ, чаккага ҳам тарқалади. Оғриққа пульпа яллиғланганда тишнинг қаттиқ тўқималари ичидаги юмшоқ тўқималар шишиб, пуль-падаги нервларни эзиб қўйиши сабаб бўлади. Пульпит натижасида пульпа ўлади, оғриқ камаяди, лекин тиш ўз вақтида даволанмаса, вақт ўтиши билан ўлган пульпадаги микроблар тиш канали орқали тиш атрофидаги тўқималарга ўта-ди, натижада тиш илдизи учидаги тўқималар яллиғланиб, периодонтит келиб чиқади.

Пульпитни врач-стоматолог даволайди. Пульпитнинг олдини олиш чириган тишларни ўз вақтида даволатишдан иборат, йилда 2 марта врач-стоматологга кўри-ниб туриш мақсадга мувофиқдир.

Loading...