
ПУЛЬСАРЛАР
ПУЛЬСАРЛАР [инг. pulsars, Pulsating Sources of Radioemission (радионурланишларнинг пульеланувчи манбалари) сўзларининг қисқартмасидан] — даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи космик объектлар. Пульсарлар нурланиши 10 см дан 10 м гача кузатилади, унинг максимуми метрли радиодиапазонга тўғри келади. Биринчи Пульсарлар 1967 й. да инглиз радиоастрономлари томонидан кашф этилган. Ҳоз. кунгача 100 дан ортиқ Пульсарлар топилган. Бу П. нинг пульса-цияланиш даври 0,033 дан 3,75 секундгача бўлган оралиқда содир бўлади. Пульсарлар даври аста-секин ортади. Даврнинг икки марта ортиши учун кетадиган вақт миллион ва бир неча ўн миллион йил-га, яъни Пульсарлар ёшига баробар вақтга тенг бўлади. Mac, Қисқичбақасимон туманлик ичидаги Пульсарларнинг даври 2400 й. да, «Елканлар» юлдуз туркумида чакнаган ўта янги юлдуз марказидаги Пульсарлар ники 24 минг йилда икки мартагача узоклашади. Бу П. энг ёш ҳисобланади ва даври энг қисқа, чунки улар атрофида газ қобиғи кузатилади. Узун даврли Пульсарлар кекса саналади, улар атрофидаги газ қобиғи фазога сочилиб кетган. Ёш П. да даврни сакраб камайиши кузатилади.
Пульсарлар нурланишининг алоҳида импульс лар тарзида кузатилиши тез айланаётган ва прожектор сингари йўналтирилган нурланиш сочаётган юлдузлар бўлса керак, деган хулосага олиб келади. Кетмакет импульелар оралиғи юлдузнинг айланиш даврига тенг. Кичик давр билан айланувчи юлдузнинг ўзи ҳам жуда кичик (радиуси бир неча км) бўлиши керак. Бундай юлдуз ўта янги юлдузнинг чақнаши натижасида ҳосил бўлган нейтрон юлдуз бўлиши мумкин. Пульсарлар орасида рентген нурланиши пульсацияланувчилари ҳам бор. Бундай Пульсарлар рентген Пульсарлар деб аталади ва улар зич қўшалоқ юлдуз тизимига кирувчи нейтрон юддузга қўшни юддуздан оқиб тушаётган модда энергияси хисобига рентген нурланиш сочади.