ПУНКЦИЯ (лот. punctio — санчиш) — даво ёки диагностика мақсадида организмдаги бирор бўшлиқ, томир дево-ри, паренхиматоз орган ва б. га шприц игнаси санчиш муолажаси. Диагностик Пункция бирор бўшлиқ (мас, плевра)даги суюқликни цитологик, биокимё-вий, бактериологик текшириш, шунингдек, йирик томирлар, орқа мия канали ва ҳ. к. босимини ўлчаш ёки бўшлиққа бирор модда юборишда қўлланади. Даво Пункция сидан кўпроқ организмдаги касал аъзодан патологик суюклик ёки ҳавони чиқариб ташлаш (мас, плеврит ва б. да) ҳамда дори юбориш ва ҳ. к. да фойдаланилади.