ПУНКТУАЦИЯ

ПУНКТУАЦИЯ (лот. punctum — нуқта; кичкина доғ) — 1) алифбодан ташқари бўлган график белгилар (тиниш белгилари) тизими бўлиб, графика ва орфография (имло) билан биргаликда ёзма тилнинг асосий воситаларини ташкил этади. Пунктуациянинг асосий вазифаси ёзма (босма) матнни қисмларга ажра-тиш, график жиҳатдан шакллантириш-дир;

2) ёзма матнни пунктуацион рас-мийлаштиришни тартибга солувчи, ҳар бир тил учун тарихан шаклланган қоидалар, меъёрлар;

3) Пунктуация тизими крну-ниятларини, шунингдек, тиниш белгиларининг қўлланиш меъёрларини ўрганадиган тилшунослик бўлими.

Муайян миллий тил графикаси (ёзуви) 2 хил воситадан: ҳарфлар (алифбо) ва тиниш белгилари (пунктуация) тизимидан иборат. Пунктуация тарихи, пунктуацион тизимнииг пайдо бўлиши, тиниш белгиларининг сони турли тилларда турлича намоён бўлади. Mac, пунктуацион тизим ҳоз. маъно ва кўринишда Ғарбий Европа тиллари ёзувларида 15—16-а. ларда, рус ёзувида 18-а. да, узбек ёзувида эса 19-а. нинг 2яр-мида пайдо бўлган. Ёки инглиз тили пунктуацион тизимида апостроф ва дефис ҳам тиниш белгиси ҳисобланиб, уларнинг жами 12 та бўлса, ҳоз. ўзбек Пунктуацияси қуйидаги 10 та тиниш белгисидан иборат: вергул, икки нуқта, кўп нуқта, нуқта, нуқтали вергул, сўроқ белгиси, тире, ундов белгиси, қавс, қўштирноқ. П. нинг қўлланишида ҳам тиллараро тафовут бўлиши мумкин, мас, испан тилида сўроқ ва ундов белгилари гапнинг бошида ва охирида қўйилади.

Пунктуация тилнинг синтактик қурилиши билан узвий боғлиқ бўлиб, ёзма нутқни тўғри, ифодали, аниқ баён қилишда, унинг услубий равонлигини, тез тушунилишини таъминлашда муҳим воситадир. Ўз навбатида, муайян тиддаги Пунктуация анъаналарининг мустаҳкамланиши ва такомиллашувида таникли ёзувчиларнинг ижо-ди ҳамда тиниш белгиларининг қўлланиш кридаларини белгиловчи ва тартибга солувчи тилшунослар фаолияти катта аҳамиятга эга. Ҳоз. узбек Пунктуация сининг шаклланиши, ривожи, унинг ўрганилиши Фитрат, С. Иброҳимов, Ҳ. Ғозиев, О. Усмон, Ғ. Абдураҳмонов, К. Назаров ва б. тилшуносларнинг номи билан боғлиқ.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Неъмат Маҳкамов.

Loading...