ПУРКАГИЧЛАР

ПУРКАГИЧЛАР — ўсимлик зарарку-нандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши курашишда, дефолиация ва дезинфекция тадбирларида кимёвий моддаларни пуркайдиган машина ёки аппаратлар. Пуркагичлар махсус (токзор, боғ, ўрмонлар учун мўлжалланган) ва универсал турларга бўлинади. Трактор юра олмайдиган кичик майдонларда елкага осиб ишлатиладиган Пуркагичлар ҳам бор. Трактор Пуркагичлари тиркама, ўрнатма ва ярим ўрнатма бўлади.

Пуркаш қурилмаларининг турига қараб, Пуркагичлар гидравлик, вентиляторли ва аэрозоль хилларга бўлинади. Гидравлик Пуркагичларда суюклик пуркаш учликларига босим билан узатилиб, майда томчиларга парчаланиб пуркалади. Вентиляторли Пуркагичларда пуркаш учликларидан чикаётган суюклик вентиляторнинг ҳаво оқими б-н аралашиб пуркалади. Суюклик, асосан, плунжерли, поршенли, уюрма ва шестерняли насослар ёрдамида пуркагич учларига ҳайдалади. Тракторга тиркаб ишлатиладиган Пуркагичлар, асосан, икки-та пневматик ғилдиракка ўрнатилган рама, суюклик идиши, қориштиргич, редукцион саклагич клапани, фильтр, уч плунжерли насос, редуктор, вентилятор, ҳаракатлантирувчи механизм, сўриш ва ҳайдаш магистраллари, суюклик пуркалишини бошқариш тизи-ми, пуркагич учликлари ва суюкликни олиш шлангидан иборат. Бу маши-надан, асосан, мевали дарахтлар, бурдой, сабзавот ва техника экинлари касалликлари ҳамда зараркунандаларига карши дори пуркашда фойдаланилади. Катта майдондаги ўсимликлар махсус пуркаш аппаратлари ўрнатилган самолётлар ва вертолётлар ёрдамида дориланади.