ПУСАН

ПУСАНКорея Республикасидаги шаҳар, мамлакатнинг жан.-шарқий қисмида. Маъмурий жиҳатдан провин-цияга тенглаштирилган. Аҳолиси 3,8 млн. киши (1996). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Мамлакатнинг Корея бўғози соҳилидаги йирик порти (йилига 30 млн. т дан ортиқ юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик саноат маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлургия, электротехника, кимё ва резина, машинасозлик (жумладан, кема ва автомобиль двигателлари и. ч.), ҳарбий, радиотехника саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Йирик иссиклик электр стяси ва АЭС қурилган. Балиқ овланади. Пусан милод бошларида Кая қишлоғи ўрнида вужудга келган. 15-а. да шаҳар денгиз бўйи қалъаси сифатида Япония-Корея савдо алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. 20-а. да Пусан йирик саноат шаҳрига айланди.

Loading...