ПУШКИН

ПУШКИН (1728 й. дан Царское Село, 1918—37 й. ларда Детское Село) — РФ Ленинград вилоятидаги шахар (1808 й. дан), Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятига қарашли. Т. й. стан-цияси (Детское Село). Аҳолиси 93,1 минг киши (1998). Йўл машиналари, электр маиший асбоблар з-длари, ўйинчокдар ф-каси, аграр ун-т; Лицей, А. С. Пушкиннинг «Царское Селодаги Сарой экипажи» музейлари бор. 1937 й. да шаҳарга А. С. Пушкин номи берилган. Пушкиннинг ҳоз. ҳудудини 1708 й. да Пётр I ўзининг ра-фиқаси, бўлажак императрица Екатерина I га тақцим қилган ва шаҳарга ўша йили асос солинган. 18—19-а. бошларида саройлар, парклар ва ҳар хил мемориал иншоотлар барпо этилиб сарой-парк ансамбли вужудга келди.

Сарой қурилиши 1717—23 й. ларда бошланган, 1752—57 й. ларда барокко услубида қайта қурилган (меъмори В. В. Растрелли). Сарой билан биргаликда «Агат хоналари», «Совуқ ҳаммомлар» ва «Камерон галереяси» (1777—93, меъмори Ч. Камерон), Лицей бинолари (18— 19-а. бошлари, меъморлар И. В. Неелов, В. Н. Стасов), Александр Саройи билан биргаликда Екатерина ва Александр парклари (1792—1800; меъмори Ж. Кваренги), куп сонли хиёбонлар ва ҳашамдор иншоотлар қурилган.

1941—44 й. ларда немис фашистлари оккупацияси даврида шаҳар жид-дий шикастланган, урушдан кейин қисман тикланган. 1967 й. да Пушкинда А. С. Пушкиннинг музейи очилган. 1990-й. лар бошларида Пушкиннинг барча ёдгорликлари қайта тикланди.