ПУШТА — икки эгат (жўяк), ариқ орасида экинларнинг баргновдалари ўсиши, палак отиши учун бўш қолдириладиган марзасимон жой, тупроқнинг қиялаб текисланган сатҳи. Қ. х. экинлари экишда Пушта марзаолгич ёки тиркама культиваторларда, кичик майдонларда кетмон билан олинади. Экин тури ва қатор оралари кенглигига кўра, Пушта турли баландликда (10 дан 40 см гача) ва кенгликда (ғўзада 60—90 см, помидорда 140—210 см, қовун, қовоқ каби полиз экинларида 2—4 м гача) бўлиши мумкин. Даланинг Пушта ли сатҳида тупроқ ҳарорати 1,0—3,0° юқорироқ бўлади, бу эса экилган уруғларнинг барвақт ва текис ундириб олишга ёрдам беради.