ПУШТИ КИШМИШ

ПУШТИ КИШМИШ, Қизил кишмиш, Пушти Еревани, Вардагуби кишмиш, Каршир кишмиши — ўртапишар хўраки узум нави. Ғарбий Осиёда яратилган. Ўзбекистонга Арманистондан келтирилган. Шаркай экологик-географик навлар гуруҳига киради. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача катталикда ёки йирик, юмалоқ, 3—5 бўлмали, оч яшил тусда, силлиқ. Гули икки жинсли. Узум боши йирик, вазни 230—250 г, айримлари 1,0—1,5 кгкелади, банди қаттиқ, шакли цилиндрсимон (бўйи 25, эни 15 см), ўртачазич. Ғужуми майда (13×8 мм), юмалоқ-овал, ранги пушти, баъзан, тўла пишганда қизил. Этдор, сершира, пўсти юпқа. Таркибида 24—27% қанд, 5,2—6,4 г/л к-та бор. Фаол ҳаро-рат йиғиндиси 3300° да 135—140 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 100—150 ц/га. Новдаси яхши етилади. Оидиумдан кам зарарланади, совуққа чидами паст. Асосан, янгилигида ейилади ва майиз қили-нади. 1959 й. дан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари учун р-нлаштирилган.

Loading...