ПУССЕН

ПУССЕН (Poussin) Никола (1594, июнь, Нормандия — 1665.19.11, Рим) — француз рассоми, 17-а. санъати классицизмининг энг йирик намояндаси. Қад. Дунё санъати, шунингдек, Рафаэль, Тициан, маньеризм рассомлари, болонья мактаби усталари асарларини ўрганган, перспектива, шунингдек, анатомия ва математика билан шуғулланган. 1612 й. да Парижга кўчиб ўтган, кейинроқ 1624— 40 ва 1642 й. дан Римда ишлаган. Пуссен тарихий, мифология, маданий ва адабий мавзуларга бағишланган асарларида инсон гўзаллиги, ақли ва олижаноблигини тараннум этди: «Ринальдо ва Армида» (1625—27), «Хочдан олиш» (тахм. 1630), «Флора салтанати» (тахм. 1631—32), «Аркадлик чўпонлар» (тахм. 1650) ва б. 40-й. лар охиридан табиатни тасвирлашга эъти-борни кучайтирди, манзара жанрида ажойиб асарлар яратди («Йил фасллари», 1660—64 ва б.), «Автопортрет» (1650) да инсон шаъни, вазминлиги, меҳнатига ишонч маҳорат билан тасвирланган.