ПУХТАЛИК

ПУХТАЛИК, ишончлилик — буюмнинг белгиланган хизмат муддати давомида иш қобилияти (иш кўрсаткичлари)ни муайян чегарада саклаган ҳолда ўз функциясини бажариш хоссаси. Буюм сифатини белгиловчи кўп хусусиятлар кўрсаткичи вақт ўтиши билан ўзгара бо-ради. Пухталик буюмнинг вазифасига ва ишлаш шароитига қараб, бузилмаслик, мустаҳкамлик ва чидамлилик хоссаларини ўз ичига олувчи умумий хусусиятдир. Пухталик буюмдан ўз ўрнида, керак вактда ва самарали фойдаланишнинг техник имкониятларини таъминлайди. Пухталик даражаси тайёргарлик коэффициента, техник фойдаланиш коэффициента, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги ва б. кўрсаткичлар б-н белгиланади.

Loading...