ПЁРСЕЛЛ

ПЁРСЕЛЛ (Purcell) Генри( тахм. 1659Лондон — 1695.21.11) — инглиз композитори ва органчи. Миллий композиторлик мактаби намояндаси, миллий опера асосчиси («Дидона ва Эней», 1689). Уйғониш даври имитацияли ҳамда ёрдамчи овозли полифония воситалари б-н ранг-баранг гармония ҳамда гомофония унсурларини ўзига хос тарзда чатиштириб, яхлит услуб яратган. Куйлар халкчиллиги ва нафислиги, инглиз оғзаки нутқи интонацияларини маҳорат билан қайта ишлаганлиги билан ажралиб туради. Қўшиқлар, хор ва мусикали театр асарлари, камер-чолғу асар (триосоната, фантазия, пьеса)лар ва б. муаллифи. Англияда би-ринчи бўлиб Шарқ мавзуларига муро-жат этган: «Ҳиндлар қироличаси» опе-раси (1695), «Абдулазир, ёҳуд Мавр қасди» пьесасига мусиқаси (1695) ва б. 1876 й. дан Англияда Пёрселл жамияти фаолият кўрсатмоқда.

Prev Article

ПЕШТОҚ

Next Article

ПЁТР III