ПЁТР I

ПЁТР I [1672.30.5(9.6), Москва – 1725.28.1(8.2), Петербург] — рус подшоси (1682 й. дан), Россиянинг 1-императори (1721 й. дан). Подшо Алексей Михайлович (1629—76)нинг кичик ўғли. Россиянинг давлат, ҳар-бий ва маданият арбоби, дипломат. Давлатни бошқаришда бир неча ислоҳотлар ўтказган (сенат, коллегиялар, олий давлат назорати ва сиёсий қидирув органлари тузилган; черков давлатга бўйсундирилган; мамлакат губерналарга бўлинган; янги пойтахт — Санкт-Петербург қурилган). Россиянинг Ғарбий Европадаги илғор давлатлардан ортда қолганлигига барҳам бери ш учун саноат ва савдо соҳасида меркантилизм сиёсати ўтказган (мануфак-туралар, металлургия, кончилик з-длари, кемасозлик корхоналари, пристанлар, каналлар қуришга раҳнамолик қилган). 1695—96 й. ларда Азов юришларида, 1700—21 й. ларда Шимолий уруш ва б. да армияни бошқарган, Нотебургни олишда (1702), Лесная да-рёси (1708) ва Полтава жанги (1709) да қўшинларга қўмондон бўлган. Флот ва мунтазам армия тузишга раҳбарлик қилган. Мутлақ ҳокимият тизимининг йирик мафкурачиси сифатида дворянларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва сиёсий мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берган. Пётр I1 ташаббуси билан бир қанча ўқув юртлари, ФА очилган, ди-ний-славян алифбоси ўрнига граждан алифбоси қабул қилинган ва ҳ. к. П.1 ислоҳртлари моддий имкониятлар ва одам кучини қаттиқ эксплуатация қилиш, халқ оммасини эзиш (жон солиғи ва б.) ҳисобига ўтказилганки, натижада бунга қарши қўзғолонлар (Стрелецлар, 1698; Астрахон, 1705—06; Булавин, 1707—09 ва б.) бўлиб ҳукумат томонидан аёвсиз бостирилган.

Loading...