ПЁТР III Фёдорович, Карл Пётр Ульрих [1728.10(21).2, Киль, Германия — 1762.7(18).7, Ропша, Петербург яқинида] — Россия императори (1761—62). Немис герцоги Карл Фридрих ва Пётр I нинг қизи — Анна Петровнанинг ўғли; Екатерина II нинг эри. Россиянинг миллий манфаатларига қарши Пруссия билан сулҳ тузган, бу сулҳ Етти йиллик урушда рус қўшинларининг ғалабаси нати-жаларини йўққа чиқарган. Армияга немис тартибларини жорий қилган. Хо-тини Екатерина томонидан уюштирилган тўнтариш натижасида тахтдан туширилган ва ўлдирилган.