Қ

Қ — ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз учинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, портловчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра ўртача фаол. Сўзнинг боши (қармоқ, қор, қўл), ўртаси (мақсад, оқил, тўқсон) ва охирида (аниқ, илиқ, оғриқ) кела олади; сўз ўртасида жуфт ҳолда ҳам қўлланади: раққоса, соққа, таққос. Баъзи ундош ва унли товушлар билан ёнмаён келганда, улар таъсирида х ёки ғ каби талаффуз этилсада (махсад, тахсимот, тўхсон, чихди; ўртог, ўроғ), бу ҳолатлар имлода акс этмайди. Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган деярли барча ёзувларда ўзига хос белгишаклларга эга.

Prev Article

ПЎРТАҲОЛ

Next Article

ҚАБР