ҚАБИЛА

ҚАБИЛА (араб.) — уруғ-аймоқ, бир ота-онадан тарқалган бир неча гуруҳ уюшмаси, этник бирлик. Наслнасаб жиҳатидан бир хил бўлган кишилар тоифаси, гуруҳи. Қабила аъзолари ўртасидаги қонқариндошлик алоқаларининг мавжудлиги, уруғ ва бўғинларга бирикиши унинг асосий белгисидир. Шунингдек, Қабиланинг бошқа белгилари ҳам мавжуд бўлиб, булар унинг маълум бир ҳудудга эга эканлигидан, қабиладошларнинг иқтисодий бирлиги, ягона қабилавий тили ва номи, Қабила кенгаши ва ҳарбий бошлиқларнинг ўзини ўзи бошқаришдан иборатдир. Қабила иттифоқларининг тузилиши, бир Қабиланинг 2сини бўйсундириши, Қабила ларнинг бошқа ерларга кўчиб ўтиши, уларнинг ўзаро қўшилиб кетиб янада йирикроқ этник бирлик — элатларнинг вужудга келишига олиб келган. Урхун ёзувларида мустақил Қ. барпо этиш учун 700 киши бўлиши лозимлиги айтилган.

Loading...