ҚАБРИСТОН

ҚАБРИСТОН, мозор — марҳумлар дафн этиладиган махсус жой. Қабристон турлари ва уларни муҳофаза қилиш тартиби дафн маросими, муайян халқ, дин, мазҳаб, ижтимоий гуруҳ ва бошқалар, шунингдек, ҳокимият органлари томонидан ўрнатилган маъмурий ва санитария нормалари билан белгиланади. Дафн этиш жойлари антик даврда ва қадимий Шарқда некрополь деб аталган. Ўзбекистонда Қабристонга қадимдан алоҳида эътибор берилган. Қ учун кўпинча тепалик жойлар танланган, атрофи девор ёки панжаралар билан ўралган. Машҳур кишилар учун эса мақбаралар қурилган. Ўрта Осиёда яшовчи бошқа динга мансуб халқларнинг алоҳида Қабристон лари бўлган (мас, Бухоро яҳудийлари қабристони, эронийлар қабристони (шиалар учун), европаликлар қабристони ва бошқалар).