ҚАДАМА

ҚАДАМА, қадама нақш — амалий безак санъатида нақш, безак яратиш усули. Ёғоч, металл буюмларда бошқа хом ашёлар (мас, садаф, суяк ва бошқалар) дан қадаб безак ҳосил қилинади (яна қ. Хотамкори, Хотамбанди). Шу усулда яратилган нақш, безак ҳам Қадама деб аталади. Мас, мискарликда мис идишлар қимматбаҳо тош ёки остига рангли қоғоз қўйилган шиша билан Қадама усулида безатилади.

Prev Article

ҚАДАМ

Next Article

ҚАДАРИЙЛАР