ҚАДАМЖОЙ СУРМА КОНИ

ҚАДАМЖОЙ СУРМА КОНИҚирғизистон Республикаси Ўш вилоятидаги кон. Фаргона шдан 35 км жанда. 1914 йилда очилган. Доломит ва оҳактошлардан ташкил топган Қатранбоши тоғининг Оқтош антиклинали ғарбида жойлашган. Антиклиналь субкенглик бўйлаб тик ётувчи узилишлардан ҳосил бўлган. Саноатбоп сурманинг рудаланиши метасоматик кварцли брекчиялар — жаспероидларда мужассамланган. Сурманинг энг кўп захиралари томирли таналарда тик ётувчи узилмалар бўйлаб тўпланган. Кон рудали структурасининг уз. 7—8 км, қатламсимон таналарнинг йўналиш бўйича уз. 300600 м, ётиш бўйича 300—1500 м, қалинлиги 0,7—40 м. Томирсимон таналарнинг уз. 400—800 м; ётиш бўйича 350—600 м гача, қалинлиги 18 м. Асосий рудали минералантимонит кварцфлюоритли, кварцкальцитли рудали таналарни ташкил қилади, қуйи горизонтларда барит учрайди. Пирит, шеелит, киноварь ва бошқалар жуда кам учрайди. Кварцантимонитли, камданкам кварцфлюоритли рудаларнинг таркибидаги сурма 0,1% дан ўнлаб % гача ва олтиннинг доимий бўлмаган аралашмалари 0,5—1,5 г/т. Умумий захиралари ва башоратли захиралар 167,6 минг т. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда.

Prev Article

ҚАДАМ

Next Article

ҚАДАРИЙЛАР