ҚАДАРИЙЛАР

ҚАДАРИЙЛАР — исломдаги илк илоҳиёт оқимларидан бири тарафдорлари. Тақдир ва ирода эркинлиги масаласида жабарийлар таълимотига қарши бўлиб, инсон ўз хаттиҳаракатининг яратувчиси (холиқи) деб тушунтирадилар. Қадарийлар одиллик худонинг асосий сифатларидан бири деган фикрга бориб, гуноҳни худо олдиндан белгилаб қўймайди, худодан фақат адолатли ишни кутиш мумкин, гуноҳ ишлар эса инсон фаолияти билан боғлиқ, деган хулосага келадилар. Қадарийлар сиёсий жиҳатдан умавийлар хонадонидан бўлган халифалар ҳокимиятига қарши турардилар. Уларнинг таълимотини 8-аср охирларидан муътазилийлар изчил давом эттирдилар. Лекин, муътазилийлар ўзларига нисбатан бу атама — Қ. атамаси ишлатилишини хоҳламасдилар. Манбаларда Қадарийларнинг йирик вакиллари сифатида қуйидагилар зикр этилади: Маъбад алЖуҳаний (699—700 ёки 703—704 йилларда ўлдирилган), Ғайлон адДимашқий (742 йил ўлдирилган), Ҳасан алБасрий (642—728).

Ад.: Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.

Loading...