ҚАДИМГИ АҲД

ҚАДИМГИ АҲД — Библиянинг бир қисми. Иудаизмаа ҳам, христианликда ҳам муқаддас ёзув деб эътироф этилади. Унинг таркибига 39 та китоб киради. Христианликда Қадимги аҳд номи Библиянинг қадимий китобларини ифодалаш учун христиан черкови томонидан қўлланган. Қадимги аҳд милоддан аввалги 9-асрдан мил. ав. 2-асрнинг 60-й. лари ичида вужудга келган. Қадимги аҳд асарларининг асосий оригинали қадимий яҳудий тилида, фақат айрим парчалари оромий тилида ёзилган. Мил. ав. 2 аср давомида Қадимги аҳд юнон тилига таржима қилинган. Мил. 4-асрнинг охири — 5-аср бошларида лотин тилига ўгирилган. Қадимги аҳднинг дастлабки асосий қисми Тавротпир. Қа. да қадимги халқ ривоятлари, турли афсоналар, солнома, жангномалар, шеър, шунингдек, дуолар, турли диний маросимлар баёни ва бошқалар ифода этилган.