ҚАДИМГИ УЙҒУР ТИЛИ

ҚАДИМГИ УЙҒУР ТИЛИ — илк ўрта асрлардаги (ҳоз. ўлик) адабий туркий тиллардан бирининг шартли номи; 9-аср ўрталари — 13-аср ўрталарида Шарқий Туркистон (ҳоз. ХХРнинг СиньцзянУйғур мухтор райони)даги (Кучар) давлатининг расмий тили бўлган. Қадимги уйғур тили 19-аср охири — 20-аср бошларида Шарқий Туркистондан 8—18-асрларга мансуб ёзма ёдгорликларнинг (бу ёдгорликлар Берлин, Киото, Санкт-Петербург, Лондон, Париж, Пекин, Истанбул, Стокгольмдаги қўлёзма фондларида сақланади ва Марказий Осиё халқлари тарихи ҳамда маданиятини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади) топилиши натижасида фанга маълум бўлган. Матнларда акс этган лисоний тафовутларга қараганда, Қадимги уйғур тилининг 2 лаҳжаси бўлган (улар шартли равишда «плаҳжа» ва «^лаҳжа» деб номланади). Қадимги уйғур тили ўз даврида бошқа адабий туркий тиллар (мас, қадимий ўғуз тили) билан ҳам умумий, ҳам фарқли фонетик ва морфологик белгиларга эга бўлган бўлсада, унинг бундай хусусиятлари кўпроқ урхуненисей ёзуви ёдгорликлари тилига яқин туради.

Қадимги уйғур тили ёзма ёдгорликлари деганда, асосий манбаларда 5—13-асрларда 3 хил ёзув шакли (урхуненисей, уйғур, араб ёзувлари)да битилган матнлар кўзда тутилсада, улардан фақат 5—9-асрларда урхуненисей ёзувида («Селенга тоши») ҳамда қадимий уйғур ёзувида яратилган («Монийларнинг тавба намози») ва «монийуйғур», «буддауйғур» деб аталувчи ёдгорликларгина Қадимги уйғур тилининг ёдгорликлари ҳисобланади; араб ёзувидаги мусулмонуйғур ёдгорликлари эса қорахонийлар даври тилига мансубдир. Шу билан бирга, ҳар учала турдаги ёдгорликлар фонетик, лексикграмматик жиҳатдан ўзаро фаркланади.

Ад.: Шербак А. М., Грамматический очерк язнка тюркских текстов X—XVII вв. из Восточного Туркестана, М. — Л., 1961; Баскаков Н. А., Введение в изучение тюркских язмков, 2изд., М., 1969; Древнетюркский словарь, Л., 1969; Насилов В. М. , Язмк тюркских памятников уйгурского письма XI—XV вв., М., 1974; Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т, 1982.

Loading...