ҚАҲҲОРОВА

ҚАҲҲОРОВА Мўътабархон (1949.14.4, Наманган тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Наманган пед. институтини тугатган (1972). Қ Наманган туманидаги 35мактабда бошланғич синф ўқитувчиси (1972—93 ва 2001 — 03), ўқув бўлими мудири (1993—98), директор ўринбосари (1998—2001).