ҚАЛЪА

ҚАЛЪА — қадимда ва ўрта асрларда бино қилинган мустаҳкам мудофаа истеҳкоми. Ёзма манбаларда Қалъа қўрғон, истеҳком, ҳисор ва шаҳар маъноларида тилга олинади. Қалъалар, доира, тўғри тўртбурчак, квадрат ёки овал тарҳли бўлиб, атрофи бал. ўртача 9—10 м, қалинлиги 3—4 м. мудофаа девори билан ўралган. Девор ташқарисидан чуқур (2 — 3 м) ва кенглиги 10—15 м ли хандақзовур кавланган. Қалъа девори пахса ва йирик хом ғиштлардан барпо этилган. Девор бўйлаб мўлалар, айниқса, унинг бурчак қисмларида эса доира ёки тўртбурчак шаклдаги буржлар қад кўтариб, уларнинг бир ёки икки қатор нишон туйнуклари — шинак (тиркаш) лари бўлган. Қалъада бир ёки икки дарвоза бўлиб, улар стратегик жиҳатдан ниҳоятда мустаҳкам (қўш минорали лабиринтли) қилиб қурилган. Қалъа ичида аҳоли турар жойлари, от, улов ва моллар учун отхона, молхона ва қўралар бўлган. Қамал вақтларида эса, зарурий озиқ-овқат, емхашак, қуроляроғ, камон ўқлари ва палахмон тошлари сақланган.

Қалъа асосида, кейинчалик шаҳарлар юзага келиб, унинг майдони кенгайган. Баъзан, Қалъалар шаҳар ёки вилоят ҳукмдорининг қароргоҳига айлантирилиб, қаср қад кўтарган ва Қалъанинг бу қисмида ҳисор, кўҳандиз ёки арк атамалари билан юритилган олий даргоҳ шаклланган. Бундай ҳукмдор қароргоҳини юнонлар акрополь, римликлар капитолий деб атаганлар. Шу боис Қалъа деб Хоразмда шаҳар ёки мустаҳкам истеҳкомли қўрғонтурар жой тушунилган. Мас, Аёз қалъа, Жонбос қалъа, Бозорқалъа, Тупроққалъа, Қўйқирилган қалъа ва бошқалар шулар жумласидандир. Бухоро ва Қашқадарё воҳаларида Қалъалар, одатда, қўрғон деб юритилган. Мас, Қўрғони Ромитан, Ерқўрғон ва бошқалар қўрғонлар ҳам мустаҳкам девор билан ўралиб, бир нечта дарвозаси бўлган шаҳар қиёфасидаги Қ ҳисобланган (қ. Қўрғон).

Қалъалар шубҳасиз, қадимий ва ўрта асрларнинг ўзига хос меъморий обидаси ҳисобланади. Улар, аввало, аҳоли яшайдиган турар жой, мудофаа иншооти, ёвгарчилик даврларида қамалдаги ҳарбийлар қароргоҳи, озиқ-овқат ва қуроляроғ омборхоналари каби вазифаларни ўтаган. Ўзбекистонда қад кўтарган Қалъалар қурилиши узоқ тарихга, ўз анъаналари ва сермазмун атамаларга эга қадриятлардан ҳисобланади.

КАЛЪАИ МИР — кўп қатламли йирик шаҳар харобаси. Тожикистоннинг Шаҳритуз туманидаги Қубодиён шаҳарчасида жойлашган. Кофарниҳон дарёсининг қуйи оқимида. Майд. 275×270 м. Қ. М. ҳудудидан 1950—51 йилларда Бақтрия усулига хос иншоот қолдиқлари ва мил. ав. 1-минг йиллик ўрталаридан мил. 1-асрларгача бўлган моддий маданият ашёлари топилган. Қалъа ва унга яқин бўлган Кайқубодшоҳ шаҳри харобаларини текшириш натижасида Шим. Бақтрия ёдгорликларининг дастлабки стратиграфик жадвали ишлаб чиқилган (М. М. Дьяконов). Кейинчалик стратиграфияга бирмунча аниклик ва тузатиш киритилди. ҚМ. милоддан ав. 6 — 4-асрларга оидлиги аниқланди, 5 тарихиймаданий даврга бўлинди (Қубодиён I—V). Қубодиён 1 ва ҚубодиёнП босқичлари ўртасидаги катта хронологик узилиш ўрганилди. Қалъадан кўплаб сопол идишлар ва темир буюмлар топилган.

Loading...