ҚАЛЪАЛИҚИР

ҚАЛЪАЛИҚИР — қадимий Хоразм ҳудудидаги шаҳар харобаси (мил. ав. 6—4-асрлар). Тошҳовуз вилояти (Туркманистон) ҳудудида, қадимий Чирмонёп канали бўйларида жойлашган. 1939 йил С. ГТ. Толстов томонидан тадқиқ этилган. 1950 йилда Хоразм археологияэтнография экспедицияси томонидан қайта тадқиқ қилинган. 1953 ва 1958 йилда Ю. А. Раппопорт раҳбарлигида текширув ишлари олиб борилган. Қалъалиқир 2 та йирик шаҳар харобаси (Қ.1 ва ҚН)дан иборат. Қалъалиқир1 тўғри тўртбурчаксимон шаклда, ҳажми 1100×700 м. Қ. П эса учбурчаксимон (тепалик шаклига кўра) бўлиб, майд. 1000×400 м. Шаҳар харобаларининг ички юзасида маданий қатлам мутлақо учрамайди. Бу жой чорва сақланадиган қўра вазифасини ўтаган (қ. Вар). Шаҳар аҳолиси мудофаа деворига жойлашган усти гумбаз билан ёпилган йўлаксимон тор хоналарда яшаганлар. Қалъалиқирда 2 та параллел ички йўлаксимон турар жой хоналари топилган. Қалъалиқирнинг бошқа қисмида турар жойлар аниқланмаган. Шим. девор олдидаги кўп хонали бино дафн иншооти — «ўликлар уйи» бўлиб, унда лойдан ясалган катта идишларда (оссуарийлар) маййитларнинг суяклари сақланган. Авестода худди Қалъалиқир даги каби йўлаксимон турар жойлар, квадрат шаклдаги варлар ҳақида айтиб ўтилган.

Next Article

ҚАЛҚОН